Тошкентнинг Миробод туманида ўзини Олий таълим вазирлиги ходими деб таништириб, абитуриентни 10 минг доллар эвазига Тошкент педиатрия институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди.
Навоий вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 1 гектар ерни 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Вилоятдаги яна бир ҳолатда, фермер ўзига тегишли майдондан 6 гектарини 90 млн сўмга пуллашга уринди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.
Effect.uz сайти журналистлари Aндижон вилоятида фуқаролар мурожаатларини ўрганиб турган вақтида калтакланганлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан сохта тадбиркорлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдирганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган андижонлик депутат Шуҳратбек Каримовнинг компанияси ҳаракатлари оқибатида бир нечта фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилганини айтмоқда. Адлия вазирлиги «депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонуний» эканлигини таъкидлади. Вазирлик депутатлар дахлсизлигини бузганларга чора кўриш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда 2020 йилда оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга, талончилик 43,1 фоизга, босқинчилик 18,5 фоизга, товламачилик 35,5 фоизга, ўғрилик 52 фоизга кўпайган.
Тошкент вилоятида ўзини Бош прокуратура Департаментида ишлашини қайд этиб, Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилган ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинди.
Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблғлари талон-торож қилингани маълум бўлди. АТБ «Агробанк» Бекобод филиали ва иккита масъулияти чекланган жамиятга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура туркшунос олим Андрей Кубатинга ДХХ томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилди. Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмагани, соғлиғи бўйича шикоятлар бўлмагани ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳолангани айтилмоқда.
50 минг долларга Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган шахс 20 минг долларни олган вақтида ушланди. У ерни юқори лавозимдаги танишлари орқали олиб беришини айтган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Навоийда фуқаро бошқа бир тадбиркорга тегишли ерни $150 мингга сотишга уринди. У келишилган пулдан 70 минг долларини олганида ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши очилди.
Бош прокуратура ҳамда ДХХ Навоий вилоятида тадбиркорга пул эвазига 50 гектар ерни узоқ муддатли ижара шартномаси билан олиб бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходимини қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жалақудуқда ўзини «кадастр» ходими деб таништирган шахс маҳалладан ер олиб беришни, Жондорда эса кадастр мутахассиси бошқа бир фуқарога ер майдонини деҳқон хўжалиги номига расмийлаштиришни ваъда қилади. Ушбу шахслар ҳар икки ҳолатда ҳам ўз хизмати эвазига келишилган маблағни олаётганида қўлга тушади.
Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Кам фоизли автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари 100 дан ортиқ фуқаронинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Унга нисбатан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти «Ермулккадастр» Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси ўзини ҳалиям кадастрда ишлашини айтиб, фуқарога 8 гектар ер олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса 8 минг долларни олган вақтида қўлга тушади.
Бош прокуратура баёнотига кўра, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг иши бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари, блогер устидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушгани айтилмоқда.
Россия Федерацияси Бош прокуратураси мулкка қарши жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган ўн нафар Ўзбекистон фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг